2026 йилда давлат банкларини хусусийлаштириш кўзда тутилмаган
Тасдиқланган Стратегия режаларига кўра, 2026 йилда барча 9та давлат банки ҳукумат назоратида сақланади.
Ҳужжатнинг лойиҳасида 2026 йилда 8та давлат банкини қолдириш, шунингдек, давлат банклари активлари улушини 65%га тушириш белгиланганди.
Тасдиқланган ҳужжатдан давлат банклари активларининг жами банк тизими активларидаги улушини 2030 йилгача 55 фоизгача камайтириш вазифаси умуман олиб ташланган.
Турли хусусийлаштириш қарорлари ва дастурларига киритилган давлат банклари капиталига ҳукумат пул киритишни ё қарзларни капиталга ўтказишни давом эттираётгани ҳисобга олинса, нафақат 2026 йилда, кейинги йилларда ҳам давлат банкларини халқаро инвесторларга сотилишини кутмаслик керак.
Айни пайтда, айрим давлат банкларини қатор ёқилғи-энергетика, кимё саноати активлари, тўлов тизими ва ташкилотларини “сопини ўзидан чиқариб” эгаллашгани каби молиявий-маъмурий чўнтаклар тарафидан “хусусийлаштирилишига” гувоҳ бўлишимиз мумкин.