17K73Telegramda ochish
Халқ банки ва Бизнесни ривожлантириш банкини қандай эга ва тақдир кутмоқда? 2027-2029 йилларга мўлжалланган Фискал стратегияга кўра, Банк тизимини ислоҳ қилиш даврида аҳолининг молиявий хизматларга бўлган талабини қондириш ва ҳудудий қамровни таъминлаш мақсадида давлат иштироки устувор равишда Ўзмиллийбанк, Агробанк ва Микрокредитбанкда сақлаб қолинади. Ўтган йилги Фискал стратегияга кўра, давлат улуши сақлаб қолиниши белгиланган банклар қаторида Халқ банки ва Бизнесни ривожлантириш банки ҳам саналганди. Янгиланган Стратегияда улар ҳақида бирон-бир ишора берилмаган. “Ўзсаноатқурилишбанк” Халқаро молия корпорацияси, “Алоқабанк” ЕТТБ ва ОТБ, “Асака” банк эса ЕТТБ билан ҳамкорликда ислоҳ қилиниши, шунингдек, “Турон банк”ни халқаро консультантларни жалб этган ҳолда хусусийлаштириш масалаларини кўриб чиқиш белгиланган. Саналган банкларнинг хусусийлаштирилиши бўйича аниқ муддатлар кўрсатилмаган. Бешинчи энг йирик ва айни пайтда, энг қамровли Халқ банкининг келажаги бўйича расман ҳеч қандай режалар очиқланмаётгани айниқса қизиқ. Йил бошида Халқ банкининг 30% акциялар пакети Миллий инвестиция жамғармаси портфелидан ҳам чиқарилганди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin