Микроқарз рекламасида унинг зарарли оқибатлари ҳақида КАТТА огоҳлантириш бўлиши керак
Ўтган кунги қарорда истеъмолчиларни қарз ботқоғига чўкишини тийиб туриш билан боғлиқ қуйидаги қўшимча талабларни жорий этиш вазифаси ҳам қўйилган:
микроқарз бўйича шартномаларнинг дастлабки қисмида шартнома асосий юзасининг камида 30 фоизини эгаллайдиган матнли ахборот хати жойлаштириш;
микроқарзга оид реклама материалларида салбий оқибатлар ҳақида огоҳлантирувчи маълумотларни жойлаштириш мажбуриятини белгилаш.
Шунингдек, истеъмолчини чалғитувчи деб топилган кредит маҳсулотларини вақтинчалик ёки доимий тақиқлаш ҳам таклиф этилган.
Адлия вазирлиги ва Марказий банк ушбу талабларни 2026 йил сентябргача жорий этиши керак.
Микроқарзлар рекламаси бўйича оқибат ва зарарлар тўғрисида огоҳлантириш киритишга уриниш биринчи марта эмас. Лекин амалга киритишга келганда микроқарз лоббиси қудратлилик қилиб келмоқда.
Яна бир масала, огоҳлантиришлар қуруқ ва зерикарли шакблонлардан иборат бўлмаслиги зарур, микроқарз билан (насияга олинган буюм билан ҳам) ҳеч ким бойимаслиги, қайтанга камбағаллик сиртмоғига чиқмас бўлиб тушиши, истеъмолга муккасидан кетиш муваффақиятли қилмаслиги, тадбиркорга айлантирмаслиги ҳақида лўнда чақириқлар керак.
- https://lex.uz/docs/8329406lex.uz
- https://t.me/the_bakiroo/11093@the_bakiroo