18K45Telegramda ochish
Маҳалла банкини тузиш харажати арзонроққа тушган бўларди Кечаги йиғилишда маҳалла банкирлари билан боғлиқ қатор қўшимча вазифалар белгиланган. Хусусан, бундан буён битта маҳалла банкирига кўпи билан учта маҳалла бириктирилади. Икки ҳафтада ташаббускор, замонавий фикрлайдиган олийгоҳ битирувчилари ва ёш мутахассислар орасидан 400 нафар янги маҳалла банкири танлаб олинади. Туман ва шаҳар ҳокимлари маҳалла раислари билан бирга ҳар бир маҳалла банкирига йил якунигача аниқ буюртма шакллантириб беради. Албатта бу ишлар қўшимча сафарбарлик, қўшимча маъмурий ресурлар ва қўшимча харажатлар талаб қилади. Замонавий ёндашув эса ихтисослашувни, ягона вертикални ва бунда мавжуд тизимга камроқ зиён етказишни талаб қилади. Айтайлик, 9та давлат банкидан Асакабанк бўйича банкнинг асосий фаолиятига тааллуқли бўлмаган ва қўшимча юкланган ҳар қандай фаолият тури ва вазифалар бажарилишини тўхтатиш белгиланган. Яъни Асакабанкни вазирлар ва ҳокимлар топшириқ берадиган маҳалла банкирлигига жалб қилиш Президент қарори талабларига зид бўларди. 40% акцияси Franklin Templeton бошқарувидаги UzNIF назоратида бўлган ва хусусийлаштирилишига жуда яқин турган флагман давлат банки Ўзсаноатқурилишбанк тўғрисидаям шундай рационаллик ишлаши керак. Қолаверса, Маҳалла банкирлигига хусусий банклар жалб қилинмаслиги қоидаси ҳалиям амалда бўлса керак. Шундай экан, маҳалла банкирлиги кўламининг кенгайиши Ўзбекистон росмана катта қадамлар ташлаётган соҳалар ва йўналишларга, қўйилган жиддий мақсадларга терс бормаслиги керак. Шу маънода, айтайлик, қайсидир хусусийлаштирилмадиган давлат банкини, ички ва ташқи инвесторлар учун ҳеч қандай жозибага эга бўлмаган биронта давлат банкини тўла-тўкис Mahalla banki деб эълон қилиш тўғри бўларди. Бу банкнинг корпоратив бошқарувига вазифалар тўкис бўлиши учун Маҳаллалар уюшмасини, забардаст ҳокимларни ва янги ташкил этиладиган Маҳаллани ривожлантириш миллий институтини жалб қилса бўлади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin