19K9Telegramda ochish
Пойтахтда инфляцион кутилмалар кескин яхшиланган, Фарғона ва Сурхондарёда кескин ёмонлашган Инфляцион кутилмаларнинг январдаги натижалари ҳудудларда яна аномал ҳалинчак ва сакрашларни қайд этган. Хусусан, аҳоли наздида пойтахт Тошкентда 13,5%дан 12,7%га тушган бўлса, Фарғонада 10,7%дан 12,3%гача ёмонлашган. Бизнес наздида пойтахтда кутилмалар 12,2%дан 11,0%гача пасайган бўлса, Сурхондарёда 10,4%дан 11,6%гача кўтарилган. Ўзбекистон бўйича аҳолининг инфляцион кутилмалари 11,2%ни (-0,3%), бизнес кутилмалари 10,8%ни (-0,3%) ташкил этган. Бир йил деганда валюта курсининг ўсиши хавотирлари қайтган. Тўқлар — 30 млн.сўмдан кўп, 15-20 млн.сўм даромад эгаларининг ва даромадсиз қатламнинг инфляцион кутилмалари ёмонлашган. Пойтахт Тошкентда сўралганларнинг чорак қисми 17% ва ундан юқори инфляция кутмоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin