Валюта курси ўзгариши хавотирлари чекиниши фонида инфляцион кутилмалар пасайган
Январь ойи сўровларида аҳолининг инфляцион кутилмалари 13,1% (-0,5%)ни, бизнесники 12,7% (-1,0%)ни ташкил этган.
Инфляцион кутилмаларнинг пасайиши валюта курси ўзгаришидан хавотирланаётган респондентлар улуши қисқариши фонида юз бермоқда. Аҳоли орасида асосий бўлиб қолаётган ушбу инфляцион омилнинг белгилаганлар улуши 55%гача, бизнес орасида эса 59%гача камайган. Лекин ҳар икки гуруҳнинг ёқилғи ва энергия қимматлашишидан хавотирлари кўпайган.
Аҳоли гуруҳлари орасида энг ёмон кутилмалар пенсионерларда бўлиб қолмоқда, нуронийларимиз 15,2%лик инфляция кутишмоқда.
Ҳудудлар орасида энг ёмон кутилма аҳоли версиясида Тошкент шаҳрида (14,9%) ва бизнес версиясида Самарқандда (17,1%).
Энг юқори даромадли қатлам (15 млн.сўмдан кўп даромад олувчилар) пессимистлигича қолмоқда, улар 15,9% инфляция кутишмоқда. Даромади йўқлар эса яқин 12 ойда нархларни 11,8%га ошишини қайд этишган.
Ҳудудлар орасида Самарқандда 21%дан юқори инфляция кутаётганлар улуши 31%ни ташкил этади.