


Андижонда "Инвесторлар куни": стартаплар, инвестициялар ва ёшлар учун Алоқабанкдан янги имкониятлар
Ўз бизнесини қандай бошлаш ва инвесторлар топиш ҳақида ўйлаганлар 28 апрель куни Алоқабанк ташаббуси билан ўтказилган "Инвесторлар куни" тадбирида жавоб топдилар.
Ушбу манзилда 1500 дан ортиқ талаба, тадбиркор ва мамлакатнинг етакчи компаниялари вакиллари жамланди. Ёш стартаперлар ўз лойиҳаларини инвесторлар олдида тақдим этиб, молиявий қўллов учун кураш олиб бордилар.
Мотивацион ҳикоялар, "Startup Garage"дан амалий маслаҳатлар, бизнес соҳасининг энг муваффақиятли шахслари билан фойдали учрашувлар ва энг яхши стартапларнинг питч-сессиялари куннинг асосий воқеаларига айланди.
Тадбирда эътиборни тортган инновацион лойиҳалардан бири — BrailleRecognition иловаси бўлди. BrailleRecognition — кўзи ожиз ва заиф кўрувчилар, уларнинг ота-оналари ҳамда ўқитувчилари учун мўлжалланган мобил илова бўлиб, смартфон камерасидан фойдаланиб Брайл ҳарфларини аниқлаб, уларни оддий матнга ёки овозли шаклга таржима қилди. Ушбу технология уй вазифаларини текшириш, таълим жараёнини қўллаб-қувватлаш ва кўзи ожизлар учун инклюзив муҳит яратишга хизмат қилди."Инвесторлар куни" ёшларнинг ғояларини Алоқабанк кўмагида амалга оширишда муваффақият калити бўлиб хизмат қилди. Маълумот учун, Алоқабанк томонидан "Ёшлар бизнеси" дастури доирасида Андижон ёшлари учун 22,4 млрд сўм кредит ажратилди. Манба | Реклама
- https://t.me/aloqapress/2087@aloqapress