AloqaBank стартапларни қўллаб-қувватлашда давом этмоқда
Жиззахда AloqaBank ташаббуси билан "Инвесторлар куни" тадбири ўтказилди. Бу — республика бўйлаб апрель ойидан бошлаб ташкил этилаётган мазкур ташаббуснинг тўртинчи манзили саналади. 700 дан ортиқ ёшлар, стартап асосчилари ва тадбиркорлар бир майдонда учрашиб, инвестиция муҳитини ривожлантириш ва ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишди.
Тадбир доирасида 11 стартап инвесторлар олдида тақдимот қилди. AloqaVentures венчур фонди энг истиқболли учта лойиҳага жами 60 000 доллар сармоя ажратди:
▪️Maqsaddosh – $20 000
▪️MedMapp – $20 000
▪️Mom+ – $20 000
Реклама
- https://t.me/aloqapress/2406@aloqapress