Антикоррупция ва Антимонополия уй-жой ширкатлари ҳимоясига ўтадими?
Тошкентда уй-жой мулкдорлари ширкатларини мажбурий тугатиш бўйича ҳокимият органлари ва коммуналчиларнинг босими мутлақо янги даражага кўтарилмоқда. Газета кўп қаватли уйларни бошқаришнинг қонуний, фуқаровий ва самарали институтини таг-томири билан тугатишга уринишлар қандай давом этаётгани тўғрисида катта материал тайёрлаган.
Пойтахтнинг ҳеч ким сайламаган, ҳисобдор бўлмаган ҳокимияти ва қора туйнук макони бўлган коммуналчиларнинг асл мақсади нима ўзи, дея ҳайрон бўлмаслик керак.
Мақсад тўлиқ маъмурий назоратдаги бошқарув компаниялари орқали чўнтак каналларини яратиш ва ҳисобсиз ўзлаштиришни марказлаштириш.
Бу йўлда уларга бир нечта УЖМШлар ва “қулоқсиз”, очиқ бозорда пайдо бўлган мустақил бошқарув компаниялари ҳалақит беришмоқда. “Садоқатли чўнтак компаниялар” қолсин мазмунидаги ҳокимнинг ёпиқ ва эҳтимолки, ноқонуний қарори уларнинг ишини осонлаштириб бериши керак эди. Қаранг-ки, ҳозирча ўхшамаяпти, Тошкент Ўзбекистон қонунлари ишламайдиган Андижон эмаску. Қонунлар ва ўз ҳуқуқларини поймол қилинишига жим қараб турмайдиганлар ҳали топилади. Лекин ресурслар ва имкониятлар тенг эмаслигини ҳам тушуниш керак.
Шу маънода Антикоррупция ва Антимонополия агентликлари ким томонда туриши қизиқ. Ширкатларни тугатиб, чўнтак компанияларга бириктириш бўйича коррупцион мазмунга эга ҳаракатларга, ҳокимнинг ёпиқ қарорига нисбатан Антикоррупция агентлиги баҳо берадими? Антимонополия истеъмолчилар ҳақларини ҳимоя қилишга киришадими?
- https://www.gazeta.uz/ru/2025/03/08/tsj-uk-tashkent/gazeta.uz
- https://t.me/the_bakiroo/2732@the_bakiroo