Ижтимоий парковка қураман деб ер олиб, парковкани бизнес марказга айлантирганларга қандай чора кўрилади?
Ҳукумат қарори билан, ер участкасидан фойдаланиш мақсадларига қараб аукционда бошланғич нархни оширувчи ва пасайтирувчи коэффициентлар белгиланмоқда, хусусан:
• кўп қаватли уйлар қурилиши – 1,4;
• бизнес бошқаруви, савдо, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш – 1,4;
• хизматлар кўрсатиш – 1,1;
• меҳмонхона хизматлари кўрсатиш – 1,2;
• ишлаб чиқариш фаолияти – 0,9;
• фармацевтика саноати – 0,8;
• озиқ-овқат саноати – 0,8;
• муҳандислик-коммуникация объектлари – 0,7;
• транспорт – 1,2;
• ижтимоий ва жамоавий фойдаланиш – 0,6;
• табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва рекреация – 1,1.
Албатта, бир қарашда қарорда соғлом ёндашув бор. Айни вақтда, масалан, ижтимоий мақсадда ерни эгаллаб, бироз вақт ўтиб уни бизнес марказ ёки ресторанларга айлантириб олганларга, уларнинг ҳокимиятдаги шерикларига қандай чора кўрилади? Ё ёпиғлиқ қозон ёпиқлигича қолаверадими? Ахир биргина Тошкентнинг ўзида юзлаб шунақа кейсларни санаш мумкин.
Энг ёмони бу коррупцион лазейкадан фойдаланиш тўхтагани йўқ. Етти қаватли “маҳалла марказлари” шунга яққол мисол. Шу йўсинда қип-қизил коррупцион моҳиятга эга яширин қарорларни чиқариш бирон кун тўхтаб қолгани йўқ (Антикоррупция агентлигига қувват кириб, жонланса, балки эътибор қаратар).
Шу маънода, бу қарор билан агарда қонунбузилишларга қарши шавқатсиз чора кўрилмаса, ҳозирда ноқонуний ва нолегитим бўлган лазейка легаллаштириб берилмаяптими?
- https://telegra.ph/file/ccea80dbd29483724ad46.jpgtelegra.ph
- https://lex.uz/ru/pdfs/7414870lex.uz
- https://t.me/the_bakiroo/9597@the_bakiroo