13K76Telegramda ochish
Уй-жой нархини арзонлаштирса бўладими? Спойлер: бўлади! "Ҳокимлар бир квадрат метр уй нархини 4 млн сўмдан оширмаслик чораларини кўриши керак" дейилган топшириқ умуман олганда бемалол ижро қилса бўладиган вазифа. Аввало, ҳозирда амалда ҳам туман марказларида ростанам уй-жой нарх 4 млн.сўмдан юқори эмас. Вилоят марказларида эса 5 млн.сўмдан. Тошкент шаҳри бундан истисно. Балки, ҳаддингни бил, тарзида олдиндан огоҳлантириш тарзида берилган топшириқдир. Тўғри, уй-жой нархини аввало бозор белгилаши лозим. Бозор белгиламаса, маъмурий аралашув ортиб борса, уй-жой нархининг қўшимча усти ё остки тўловлари пайдо бўлади. Бундан биринчи навбатда биз қайғураётган уй-жойга муҳтож қатлам жавр кўради. Лекин давлат уй-жой нархини янада пасайтириш учун етарли имкониятларга эга. Бу - биринчидан ер нархи. Ер бизда бепул дейишингиз мумкин, лекин унинг коррупцион нархи аллақачон шаклланиб бўлган ва унинг ўзлаштирувчиси ер ажратиш билан боғлиқ барча занжирлардаги иштирокчилардир. Жойлашув ва ўртамчи воситачилар иштаҳасига қараб ер нархи уй-жой нархининг 10-15 фоизгачасини ташкил этиши мумкин. Баъзида бу тўловлар тўғридан-тўғри пора тарзида эмас, квартира кўринишида ёки гўёки биргаликдаги қурувчи улуши тарзида олинади. Айтмоқчиманки, агар ҳокимларнинг коррупцион иштаҳаси чекланса, ростанам уй-жой нархини янада мақбуллаштирса бўлади. Давлат раҳбари айтганидек, бу ҳокимларнинг қўлида. Лекин ҳозирча ҳокимларни бунга ундайдиган восита кўрмаяпман. Яхши ният ва инсофга чақиришдан бошқа. Иккинчидан, инфратузилма нархи. Қурувчи, у инсофли ё инсофсиз бўлишидан қатъий назар қурилаётган уй-жойни тайёр инфратузилмага улашни истайди. Шунинг учун ҳам йирик шаҳарларда, айниқса Тошкентда точечная застройка роса авж олган. Домлар орасидаги бўш майдонга уй қурасан ва тайёр коммуникацияга улайсан, уёғи дунёси сув босса тўпиғингга чиқмайди. Ҳоким билан келишсанг ва рози қилсанг бўлди. Рози қилиш нархини биринчи пунктдан ўқинг. Шунинг учун давлатнинг вазифаси, бутун дунёда шундай, янги ҳудудларда уй-жой қурилиши учун инфратузилма яратиш - йўл, электр, канализация, газ, сув тармоқларини етказиш. Буни бизнес ўз ихтиёри билан амалга оширмайди. Агар амалга оширса уй-жой нархи ҳаддан зиёд қимматлашади. Ҳокимларнинг вазифаси қурувчига арзон цемент ёки арзон металл топиб бериш бўлмаслиги лозим. Агар вазифа шундай қўйилса, ҳокимга аффилланган ва қурувчини эмишга ихтисослашган ўртамчи паразит пайдо бўлади холос. Қаердан арзон цемент, қаердан арзон металл топишни қурвчининг ўзи жуда яхши билади. Керак бўлса, Қирғизистондан, Тожикистондан топиб келтиради. Учинчидан, қурилиш техникаси нархи. Қурувчиларнинг барчаси қурилиш техникаси етишмовчилиги ёки қимматлигидан азият чекади. Божсиз қурилиш техникаси олиб киришга қанақадир сити қураётган олғирлар эмас, барча қурувчилар эга бўлиши зарур. Айтиш лозимки, турли сити қурилишларига берилган имтиёзлардан фойдаланиб божсиз қурилиш техникаси олиб кириб, 2 баробар нархда сотаётганларнинг пайи қирқилиши лозим. Уй-жой нархининг мақбуллашида бу жуда катта қадам бўлади. Биз қайсидир ўғрилар учун берган имтиёзимиз ўша ўғриларга миллиардлаб фойда келтирмоқда, лекин иқтисодиётга ўнлаб миллиард зиён яратмоқда. Бу практика тўхтатилилиши ва қурилиш техникасининг божсиз олиб кирилиши имконияти барчага тақдим этилиши керак. @the_bankiroff

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin