Маҳалла марказлари учун ер энди қандай ажратилади?
Маҳалла марказлари қурган тадбиркорларга 7 йилгача солиқ имтиёзлари берилиши шу йўл билан ер майдонига эга бўлмоқчи бўлган талабгорлар сонини янада ошириши аниқ.
Ҳозирда, Тошкент шаҳри мисолида маҳалла марказлари қуриш бўйича қарорлар ёпиқ, талабгорлар танлаб олиниши шаффоф эмас. 5,7,9- қаватли Маҳалла марказлари қураётган тадбиркорлар ҳокимият билан қаерда, қандай ва қайси шартларда келишганини жамоатчилик тугул, маҳалла аҳли ҳам билмайди.
Шунча солиқ имтиёзлари берилаётган экан, балки Маҳалла марказлари учун ер майдонларини очиқ аукционда сотиш тўғри ва адолатли бўлар?
- https://t.me/Press_Secretary_Uz/6338@Press_Secretary_Uz