Маҳалла марказлари қурган хос тадбиркорлар солиқлардан озод қилинади
Ўтган йилнинг охири ва жорий йил бошида пойтахт Тошкентда квартал ва маҳаллалар ўртасида қолиб кетган охирги бўш ер майдонлари, аукцион ўтказмасдан, ёпиқ қарорлар билан хос тадбиркорларга берилган ва бу жойларда сароймонанд 5,7 қаватли ва ҳатто ундан ҳам баланд "Маҳалла марказлари" қурила бошлаган эди. Энди бу тажриба бошқа ҳудудларга, шаҳарлар ва вилоят марказларига ҳам тадбиқ этиладиган кўринади.
Қўшимчасига, энди шунақа маҳалла маркази қурган тадиркорлар 3 йил муддатга ер ва мол-мулк солиғидан озод қилинади (қишлоқ туманларда 7 йилга).
Шунингдек, Маҳалла маркази биноси эгаси бўлган тадбиркорлар ушбу муддат давомида фойда ва айланмадан солиқни 50 фоиз пасайтирилган ставкада тўлайди.
- https://t.me/the_bakiroo/9597@the_bakiroo