24K142Telegramda ochish
Кўп қаватли уйларнинг демократик бошқаруви бўлган ширкатларни узил-кесил тугатишмоқчи Газета хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини амалда тугатишга қаратилган ҳаракатлар энди қонунга ўзгартиришлар киритиш босқичига кўчгани тўғрисида катта мақола тайёрлаган (лекин ўзбекчаси ҳам очиқланса яхши бўларди). Ҳокимиятлар ва қурилиш вазирлиги учун қолган-қутган охирги мустақил ширкатлар "томоқдаги суякка" айланиб қолгани ҳақида кўп ёздик (1, 2). Ширкатларнинг чўнтак бошқарув компаниялари фонида самарали эканини зийрак ўзбекистонликлар энди тушуна бошлагани кабинетда ўтирган лоббистларга ҳеч тинчлик бермаяпти. Энди улар қонунга ўзгартириш киритиш билан демократик бошқарувга чек қўйишмоқчи. Улкан бюрократияга қарши курашаётган фаоллардан бўлган Максим Черниковдан иқтибос: "Август ойи бошида фаоллар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги "Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги қонунга ўзгартишлар тайёрлаётганидан хабар топди. Таклиф қилинаётган янгиликлардан бири – тўғридан-тўғри бошқарув шаклини чеклаш: бу шакл фақат 30 тадан ортиқ бўлмаган квартираси бор уйлар учун танланиши мумкин бўлади. Бу амалда кўпчилик уйларни истисно қилади. 30 та квартира – бу жуда оз. Асосан бундай уйлар икки қаватли бўлиб, улар ҳозир реновация доирасида бузилмоқда. Ёки тўрт-беш қаватли, икки-учта кириш йўли бўлган уйлар. Бундай уйлар Тошкентда ҳам, бутун мамлакат бўйича ҳам жуда кам. Бундан ташқари, янги қурилган уйлар ҳам тақиқ остига тушади: катта янги уйларда яшовчилар тўғридан-тўғри бошқарувни танлай олмайди. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (Рақобат қўмитаси) бизга жавоб бериб, ушбу лойиҳани кўрганлигини айтди. Унда тўғридан-тўғри бошқарувни чеклашдан ташқари, яна бир чеклов – ТСЖ (уй-жой мулкдорлари ширкати) га нисбатан ҳам назарда тутилган. Таклифга кўра, ТСЖ фақат бошқарув компаниялари мавжуд бўлмаган узоқ ҳудудларда ёки барча бошқарув компаниялари уйни хизмат кўрсатишдан бош тортган бўлса, ташкил қилиниши мумкин. Аммо бу амалда имконсиз шартлар дегани: бизда ҳар бир маҳаллада икки-учта бошқарув компанияси бор. Бу эса ТСЖни бошқарув шакли сифатида амалда йўқ қилишни англатади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin