26K238Telegramda ochish
Яхши ташаббус: Ўрта Чирчиқда халқаро даражадаги пайвандчилар тайёрланмоқда Ўрта Чирчиқ туманида Марказий банк ташаббуси ва Халқ банки кўмагида халқаро ISO 9606 сертификати берувчи пайвандлаш ўқув маркази очилди. Ушбу лойиҳа Давлат раҳбарининг аҳоли бандлигини таъминлаш ва юқори даромадли иш ўринларини яратиш топшириғининг бевосита ижросини таъминлаш асносида амалга оширилди. Марказда 1 ойлик курс давомида 11 хил пайвандлаш тури замонавий ускуналарда ўргатилади, амалий тажрибалар берилади ва инглиз, рус, немис тиллари бўйича машғулотлар ўтказилади. Европа Иттифоқи пайвандлаш уюшмалари имтиҳонлар ўтказиб, муваффақиятли топширганларга халқаро ISO 9606 сертификати тақдим этади. Бу ҳужжат халқаро меҳнат бозорида иш топиш ва ойига 2–3 минг еврогача даромад олиш имконини беради. Жорий йилнинг август ойидаги илк имтиҳонларда 18 нафар тингловчи сертификат олди ва улардан 7 нафари Эстонияда иш бошлади. Кейинги имтиҳонларда яна 38 нафар талабгор иштирок этди. Бундай имтиҳонлар энди ҳар ойда ўтказилади. Қўшимча маълумот учун қўнғироқ қилиш мумкин: +998908077585 | +998335515168 | +998978638527 | +998978688527 Батафсил

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin