12 йиллик таълимга қайтишга мактабларда ўқувчи ўрни етарли бўладими?
Ўзбекистон 8 йил ўтиб, яна 12 йиллик дейилаётган таълим тизимига қайтмоқда. Маълумот учун, 1997 йилдан 2017 йилгача Ўзбекистонда 12 (9+3) йиллик таълим тизими росмана мавжуд бўлган (сифати қандай бўлган, алоҳида масала).
Эндиликда мактаблар 1 йиллик мактабга тайёрлов ва ва 4 йиллик бошланғич таълим, 5 йиллик таянч умумий ўрта таълим ва 2 йиллик умумий ўрта таълимни ўз ичига олади.
Бу тизимда асосий янгилик бир йиллик мактабга тайёрловни мактаб босқичига қўшиш билан боғлиқ (+700 минг ўқувчи ўрни керак). Айтиш керакки, 6 ёшли болаларни мактабгача тайёрлов тизими билан қамраб олиш даражаси 2024/2025 ўқув йилида 100 фоизга етказилиши керак эди. Лекин амалда бу вазифа қанчалик даражада бажарилган расмий рақамлар айтилмаган (минглаб мактабларда тайёрлов синфларини очишга жисмонан имконият йўқ).
Нима бўлгандаям, 12 йиллик тизимга ўтиш мактабларга мавжуд юкламани янада оширади. Йилдан йилга ошиб бораётган ўқувчи ўрни етишмовчилиги қандай ҳал қилинади?
Худди совет мустамлакачилиги давридагидек, 9- синф битирувчиларининг 50%ини (бу тахминан биринчи йилда 175 минг, келгуси 3 йилда 500 минггача ўқувчи ўрнини бўшатиши мумкин) ихтиёрий-мажбурий равишда техникумларга ўтказилган тақдирда ҳам муаммо долзарблигича қолаверади.
8 йил аввал, "юқори синфларда болалар шахс сифатида шаклланиши, жамоага бирлашиши, шу даврда уларни ўзлари учун одатий бўлган муҳитдан ажратиш мумкин эмаслиги" важи кўрсатилиб, 9- синф битирувчиларини коллежларга юбориш қаттиқ танқид қилинганди. Бунинг ортидан коллежлар тизими йилма-йил қисқартирилиб ( сотилган, айримлари мактаб ё касб-ҳунар мактабларига айлантирилган), охирги йилларда амалда тугатилган, ўтган йилда бошлаб эса техникумларга айлантирилганди.
- https://t.me/the_bakiroo/8723@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/10784@the_bakiroo
- https://www.lex.uz/uz/docs/7166588#7166896lex.uz