Мактаблар етишмовчилиги борасида охирги 3 йилда нима ўзгарди?
Ўзбекистон мактабларининг инфратузилма муаммолари охирги марта 2022/2023 ўқув йили якунлари билан таҳлил қилинганди.
Шундан кейин қандай ўзгаришлар бўлди? Тўғри, аввалига "ҳар йили 500 минг янги қувватларни ташкил этиб бориш" вазифаси қўйилди, лекин бу вазифа Ўзбекистон-2030 стратегиясига кирмай қолди.
Хўп, орада нима ўзгарди?
3- сменалар тугатилдими?
Нечта мактаб иккита сменада ишламоқда? Нечта синфда 35тадан кўп ўқувчи ўқимоқда?
Туалет, канализация, ичимлик суви муаммолари қандай ечилмоқда?
Аввал эълон қилинганива очиқ рақамлардан келиб чиқилса, ҳисоблар ўқувчи ўрни етишмовчилиги 1,2 млн.дан камида 1,7 млн.га ошганини кўрсатмоқда. Расмий рақамларда картина қандай? Қачон ўқувчи ўрни етишмовчилиги тугатилади? Нолинчи синфларга 100%лик қамров топшириғи бажарилдими?
Қачон илғор мамлакатлардаги каби қобилиятли болаларни 5 ва 6 ёшдан мактабга қабул қилиш имконли бўлади?
Саволлар кўп. Жавоблар йўқ.
- https://t.me/the_bakiroo/7819@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/6584@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/7002@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/6693@the_bakiroo