Биринчи ярим йилликда пойтахт Тошкентда биронта янги мактаб ишга тушмаган
Ўтган ўқув йили бошланиши олдидан Ўзбекистонда 1,7 млн.ўқувчи ўрни етишмовчилиги мавжуд эди. 2024/2025 ўқув йилида 455,2 минг нафақат ўқувчи мактабларни битирди. Янги ўқув йилида 738 минг ўқувчи 1- синфга чиқади. Яъни, мактаб ўқувчилар сони 282,8 мингга ошади. Қурилаётган мактаблар ҳақидаги маълумотлар инобатга олинса, ўқувчи ўрни етишмовчилиги янада ошади, айниқса Тошкент ва йирик шаҳарларда (Мактаб вазирлиги мактабларнинг қуввати ва 2 ва 3 сменада ишлайдиган мактаблар ҳақидаги маълумотларни расмий саҳифасига жойламаган). 2 йил аввалги статистикага кўра, 75,5% мактаблар 2- ва 3- сменада ўқишга мажбур эди.
Статқўм маълумотига кўра, 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистонда 68 та янги мактаб қурилган. Шуларнинг ярмидан кўпи, 35таси Андижон вилоятида (ЕТТБ лойиҳаси ҳисобига бўлса керак). Ўзбекистоннинг 9та ҳудудида, хусусан Тошкент шаҳрида биронта янги мактаб ишга тушмаган.
Охирги 1 йилда Тошкент шаҳри аҳолиси 70 мингга кўпайган (охирги 7 йилда 663,5 мингга). Бунга Тошкент шаҳрига туташ Қибрай, Тошкент, Зангиота, Қуйи Чирчиқ ва Юқори Чирчиқ туманларидан келиб ўқийдиганларниям қўшиш керак.
Таълимдаги раҳбарларда пойтахтда тобора кучайиб бораётган мактаб етишмовчилигини "хусусий мактаблар ечади" қабилидаги нотўғри қараш шаклланган.
- https://t.me/the_bakiroo/8721@the_bakiroo
- https://t.me/statistika_rasmiy/5803@statistika_rasmiy
- https://uzedu.uz/uploads/downloads/mQSd95VEnxzE-fteqZSCz1ts3qDBAdHk.pdfuzedu.uz
- https://t.me/the_bakiroo/6304@the_bakiroo
- https://t.me/statistika_rasmiy/6248@statistika_rasmiy
- https://t.me/the_bakiroo/6549@the_bakiroo
- https://stat.uz/img/images/demografiya-press-reliz-kiril_p17686.pdfstat.uz