Пойтахт мактабларида қанча синфларда 35тадан кўп ўқувчи ўқимоқда?
Ўқув йилининг бошланиши ҳар йили бўлгани каби давлат мактабларида ўқувчи ўрни етишмовчилиги ва оёқ қўйишга жой йўқ тўлиб-тошган синфлар муаммосини кўндаланг қилаверади. 45талаб ўқувчи ўқиётган синфлар муаммоси эскириш ўрнига, чуқурлашиб, янгиланмоқда.
Яъни, йилдан йилга аҳвол яхшиланиш ўрнига ёмонлашиб бормоқда. Мактаб вазирлигининг узуқ-юлуқ ва сайқалланган маълумотларига кўра, 2 йил аввал пойтахт мактабларида битта синфда ўртача 32та ўқувчи ўқиган. Бунда жами нечта синфда низомда белгиланган 35тадан кўп ўқувчи ўқиши ҳақидаги маълумот очилмаган. Охирги йилларда пойтахт мактабларида ўқувчилар сони йилига 25-30 мингга кўпаймоқда (ўтган ўқув йилида қарийб 550 мингга, бу йил эҳтимолки 575-580 мингга етган). Янги мактаблар эса қурилаётгани йўқ.
Ўқувчилар сони кескин ўсаётгани ва мактаблар қурилмаётгани ҳисобга олинса, эҳтимолки, Тошкентдаги давлат мактабларида битта синфда 35тадан кам ўқувчи бўлган синфлар деярли қолмаган.
Балки бошни қумга тиқиб олмай, "ҳаммаси зўр" дея пиар билан шуғулланиш ўрнига,муаммоларни кўтариш ва очиқ айтиш вақти келгандир? Марсдан тушиб, кимдир ўқувчи ўрни муаммосини ечиб бермайди. Олдинда 2026 йил учун бюджетни тасдиқлаш жараёнлари бошланиш арафасида. Балки мактаб қуришни приоритетга айлантириш пайти келгандир? Етар шунча шиширилган зараркунанда лойиҳалар, етар шунча каррасига қимматлаштирилган кўприклар?!
2026 йил ижтимоий давлат томон бурилиш йили бўлсин!
Карикатура Ҳабикатураники.
- http://telegraph.controller.bot/files/974432359/AgACAgIAAxkBAAJnM2i4BokvuvbMh2oJwDEZp_kd-xpZAAJv9TEbeNPASb1v_uI8XY6KAQADAgADeQADNgQcontroller.bot
- https://kun.uz/kr/06127053kun.uz
- https://api-portal.gov.uz/uploads/115dcff9-eca4-ea09-6129-82737e6ba6df_media_7350.pdfgov.uz
- https://lex.uz/docs/4919258lex.uz
- https://siat.stat.uz/reports-filed/1440/table-datastat.uz
- https://t.me/the_bakiroo/10783@the_bakiroo