Қирқтадан ортиқ ўқувчилар ўқийдиган синфлар сони маълум қилинмаган
Статқўмнинг маълум қилишича, Ўзбекистонда ўқувчиларнинг битта синфдаги ўртача сони 25 нафарни ташкил этади. Тошкент шаҳрида ушбу кўрсаткич 31 нафарни ташкил этмоқда.
Ҳар доимгидек статистикамизнинг ахборотлари юзакилиги билан ажралиб туради. Тақдим этилаётган маълумотлардан ўқув йиллари бўйича динамика, ҳудудлар/синфлар қирқимида юклама, меъёрдан ортиқ, хусусан битта синфда 35тадан ортиқ, 40тадан ортиқ, 45 тадан ортиқ ўқувчилар ўқиётган синфлар сонини била олмайсиз. Табиийки, муаммолар ҳам йўқдек.
Ўзбек статистикасининг тепадан белгиланган вазифасига эса чуқур маълумотларни эмас, ёқимли маълумотларни ёйиш кирса керак.
Агар чуқурроқ маълумот тақдим этиш бошланса, Тошкент шаҳридаги мактаб таълимининг сифат, имконият ва шароитлари фақат оғирлашиб бораётгани маълум бўлиб қолади.