АҚШда инфляция икки хонали рақамларга яқинлашмоқда
Июнь ойи якунларига кўра Қўшма штатларда инфляция 9,1%га етган. Ойлик инфляция кўрсаткичи масалан, Ўзбекистондаги июнь инфляция кўрсаткичини ҳам ортда қолдирган ва 1,3%ни ташкил этган. Инфляциянинг охирги ойларда янги тўлқинга кириб бораётгани инобатга олинса, кузгача йиллик инфляция икки хоналига етиб бориши мумкин.
Июнь ойида энергетика гуруҳидаги товарлар нархлари 7,5%га қимматлаган. Ушбу гуруҳда фақат ёқилғи 1,2%га арзонлаган.
Озиқ-овқат нархларининг қимматлашиши давом этмоқда. Ушбу гуруҳда нархлар 1,0%га ошган.
Инфляция аста-секин сервис сегментини ҳам қамраб олмоқда. Хусусан, июнда энергетика соҳаси хизматлари 3,5%га, транспорт хизматлари 2,1%га, медицина хизматлари 0,7%га қимматлаган. Кейинги ойларда айнан сервис сегментидаги нархлар инфляция кўрсаткичини белгиласа керак.