2017 йилдан буён жамланган инфляция 100%дан ошган
Агар 2017-2021 йиллардаги расмий инфляция бўйича кўрсаткичлар ва 2022 йилнинг ўтган 6 ойи бўйича расмий рақамлар инобатга олинса, янги эпоханинг ўтган 5 йил-у 6 ойи давомида устма-уст ўсиб жамланган инфляция 103,6%га етган.
Бу даврда энг баланд ойлик инфляция 2017 йил декабрда (4,1%), энг паст ойлик инфляция (дефляция) эса 2019 йил июнда (-0,5%) кузатилган.