24K67Telegramda ochish
Янги Ўзбекистонда яна Каримов давридаги каби паст инфляция расмийлаштирилди 2023 йил июнь ойи якунларига кўра йиллик инфляция расман 9,0%ни ташкил этган. Охирги марта бундан паст кўрсаткичли инфляция эски эпоханинг охири, 2016 йил август ойида қайд этилган эди (8,6%). Шунингдек, июнь ойида мавсумий дефляция, яъни нархларнинг арзонлашиши қайд этилган. Ойлик дефляция 0,3%дан иборат бўлган. Ой давомида озиқ овқатлар 1,1%га арзонлагани, ноозиқ овқатлар 0,4%га, хизматлар 0,2%га қимматлагани расмийлаштирилган. Июнь оийда гуруч (2,8%), гўшт (1,2%) ва сут (0,7%) қимматлашишда давом этган. Деярли барча мева ва сабзавотлар қаторида ойлик арзонлашиш кузатилган. Спиртли ичимликлар (2,2%) ва тамаки маҳсулотлари (0,9%) қимматлаган маҳсулотлар қаторида алоҳида кўзга ташланади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin