15K18Telegramda ochish
Мавсумий дефляция бошланди Ҳар йили ёз ойлари учун характерли бўлган нархлар пасайиши бу йил ҳам такрорланган. Июнь ойида ойлик дефляция 0,2%ни ташкил этган, бошқача айтганда нархлар шунча фоизга арзонлашган. Йиллик инфляция эса 10,9% даражасида сақланиб қолган. Ой давомида озиқ.-овқатлар нархи 0,9%га арзонлаган бўлса, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,5%га, хизматлар эса 0,2%га қимматлаган. Озиқ-овқат маҳсулотларининг аксари арзонлаган бўлсада, гўшт ва шакар маҳсултлари 0,4%га қимматлаган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin