24K29Telegramda ochish
Расмий статистикага кўра, июнда нархлар 0,2%га арзонлаган Июнь ойида 0,2%лик мавсумий дефляция кузатилган, йиллик инфляция эса 10,6% даражасида сақланиб қолган. Бунда ой давомида озиқ-овқатлар 1,8%гача арзонлаган бўлса, ноозиқ-овқатлар 0,8%га, хизматлар 0,9%га қимматлаган. Муҳим озиқлардан қўй гўшти 1,0%га, мол гўшти 0,7%га, гуруч 0,3%га қимматлаган. Маҳаллий мева-сабзавотларнинг катта қисмида арзонлашиш қайд этилган. Дори воситаларининг қимматлашиши тўхтамаган ва яна 1,4%га нархлар ошган. Бензин 1,4%га, пропан 1,9%га арзонлаган, метан эса 11,9%га қимматлаган. Темирйўл транспорти 1,8%га ошгани кўрсатилган (бугундан асосий поездларда тарифлар 25%га қимматлайди). Мактабгача ва бошланғич таълим хизматлари нархи 15,4%га ошган (давлат боғчаларида 20,0%га).

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin