Молиявий саводхонлик бўйича давлат дастури ишлаб чиқилиши таклиф қилинди
Микромолия институтлари ассоциацияси вакили Абдулазиз Умаров Президент билан тадбиркорлар ўртасидаги очиқ мулоқот олдидан ташкил этилган учрашувда бир қатор таклифлар билан чиқди. Унинг сўзларига кўра, тадбиркорлар, фуқаролар ва молия ташкилотлари ўртасидаги муаммоларнинг негизи молиявий саводхонликка бориб тақалади.
Чунки молиявий хизматлар кундан кунга кўпайиб, оддий одамлар тушуниши учун мурракаблашиб бормоқда. Шу сабабли бу бўйича давлат дастури ишлаб чиқилиб, унга тизимли ёндашиш кераклигини таклиф этди.
Шунингдек, иккинчи таклифи Ислом молияси бўйича низомни тасдиқлаб, амалиётга жорий қилиш бўлди. Таъкидланишича, низом Марказий банк томонидан ишлаб чиқилиб, Адлия вазирлигига жўнатилган.
Таклифларидан яна бири молиялаштириш манбаларини арзонлаштириш учун краудфандинг тўғрисидаги қонунни қабул қилиш.
“Бунда ҳашар кўринишида пул йиғилади. Одамлар молиялаштиради. Бу вазиятда тижорий ҳам ижтимоий лойиҳаларни ҳам молиялаштириш имкони бўлади”, — дея изоҳлади Абдулазиз Умаров.