17K22Telegramda ochish
Июлда нархлар бироз пасайди; кенг истеъмолдаги озиқ-овқатлар қимматлашишда давом этмоқда Июль ойида истеъмол нархлари сезиларли бўлмасада, бироз, рамзий даражада пасайди. Ойлик дефляция 0,08%ни ташкил этган, йиллик инфляция эса ўсишда давом этиб, 12,32%га етган. Компонентлар бўйича олинганда озиқ-овқатлар нархи 1%га пасайган бўлса. ноозиқ-овқатлар 0,9%га, хизматлар 0,3%га қимматлаган. Озиқ-овқатлар нархларидаги умумий пасайиш асосан мева-сабзавотлар гуруҳи вазни ҳисобига юз берган. Кенг истеъмолдаги маъсулотлар нархи эса ўсишда давом этган. Хусусан, ой давомида гуруч 2,2%га, ун 0,7%га, мол гўшти 1,4%га, қўй гўшти 1,3%га, пахта ёғи 1,2%га, кунгабоқар ёғи 1,0%га, сариёғ 0,4%га, шакар 2,3%га қимматлаган. Хизматлар гуруҳларида транспорт нархларининг 2,2%га, суғурталаш ва молия хизмталарининг 2,9%га қимматлагани ҳам эътиборли.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin