30K156Telegramda ochish
Гул байрамидан қарздорликка 3,5 млрд.сўм Вилоят ва туманлар бюджетни ошириб бажарилган қисми ва бўшаб қолган маблағларни тақсимлашда давом этишмоқда. Наманган вилояти ҳокими тасдиғидан ўтаётган айрим харажатлар режаси мақсадлари ва приоритетлари жуда қизиқ. Наманган вилояти футбол ассоциациясига - 129 млн.сўм; Наманган “Марказий” ўйингоҳига - 2 млрд.сўм; Наманган шаҳрида “IT Park” ташкил этиш харажатларига - 1 млрд.сўм; Аҳолининг ипотека кредитлари бўйича қарздорликларини сўндиришга - 1 млрд.сўм; Гул экиш ишлари харажатлари ҳамда Наманган шаҳрида ўтказилган гул байрамини ўтказишдан ҳосил бўлган қарздорлик учун - 3,5 млрд.сўм (қарздорлик шунча бўлса гул байрами қанчага тушди ўзи?). Шу баҳона қўзиқориндек кўпайган фестиваллар ва байрамлар ҳақида икки оғиз. Мен қарши эмасман бундай тадбирларга, лекин жамоатчилик фестивал ва байрамлар ўтказиш аслида қанчага тушаётганини билишга ҳақли. Кўпчилик Инвестиция форуми учун кетган харажатлардан ёқа ушлади. Ишонинг, фестивал ва байрамларнинг харажатлари бундан кам эмас. Ҳаммаси бюджет ҳисобидан, яъни харажатлар солиқ тўловчилар бўйнида. Жамоатчилик фестивалларнинг жами қийматини билса ва ўзи учун тасаввур этса, бунга муносабатлар ҳам ўзгаришни бошлайди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin