19K126Telegramda ochish
Уй-жой нархлари ўсиши секинлашган, лекин давом этмоқда Марказий банк 2022 йил 2- чорак натижаларини акс эттирган уй-жой бозори шарҳини очиқлади. Умуман олганда, уй-жой бозорининг фаоллиги юқори даражада қолмоқда. Битимлар таркибида энг қиммат сегмент - ер бозори улуши ҳам юқорилаб бормоқда. Ҳисоб-китобларга кўра, апрель-июнь ойларида иккиламчи бозорда нархлар сўмда 2%га, долларда 6,2%га ўсган. Уй-жой бозорида нархланиш долларда акс этиши инобатга олинса, доллардаги индексни асосий ориентир сифатида қарашда давом этавериш керак. Бирламчи бозордаги нархлар чорак давомида 2,4%га қимматлаган. Эътиборлиси, ўтган даврда уй-жой энг арзон бўлган Наманган (+26,0%), Сирдарё (+23,9%) ва Қорақалпоғистонда (+22,3%) нархлар юқори суръатларда ошган. Айни дамда бирламчи бозорда энг арзон уйлар Хоразм вилоятида, энг қиммат уйлар Тошкент шаҳрида бўлиб қолмоқда. Охирги июнь ойида нархларнинг ўсиши деярли барча ҳудудларда тўхтаган (июнь - ўлик ой). Мавсумий омилларга кўра, уй-жой нархларининг кескин ўсиши энди август-сентябрь ойларида кузатилса керак. Уруш оқибатлари ўлароқ, Россия ва Беларусдан келаётган қочоқ релокантлар ҳисобига ижара нархлари кўтарилишда давом этган. Ижаранинг доллардаги индекси майда 1,7%га, июнда 2,1%га юқорилаган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin