15K126Telegramda ochish
Ўзбекистон бўйлаб уй-жой нархи ошмоқда Марказий банк илк марта уй-жой нархи ва тенденциялари мониторинги натижалари билан бўлишмоқда. Жамланадиган ахборот кўлами ва қайта ишланадиган маълумотлар нуқтаи назаридан ушбу натижаларнинг репрезентативлиги анча юқори дейиш мумкин. Ўрганишларга кўра, иккинчи чоракда уй-жой нархи 5.72 фоизга ошган. Уй-жой нархининг энг юқори кўтарилиши Сурхондарёда қайд этилган, балки бу Афғонистондан кўчиб ўтишлар сони ортиши билан боғлиқдир. Андижон вилоятида эса нархлар пасайган. Одатда ҳокимият зўравонлиги, бизнес тушкунлиги ва қонун-қоидалар истиснога айланган ҳудудларда мулклар арзонлайди. Ўзбекистонда энг қиммат уй-жой Тошкентда - кв.м 7,5 млн.сўмдан зиёд, энг арзони - Сирдарёда - 2.2 млн.сўм. Коронакризис даврида ҳаддан зиёд иқтисодиётнинг қўллаб-қувватланиши оқибатлари ўлароқ уй-жой нархларининг ўсиши бутун дунё бўйлаб кузатилмоқда. Айни вақтда таҳлилчилар, иқтисодиёт ҳажми ва даромадларга нисбатан солиштирганда Ўзбекистонда уй-жой нархи бусиз ҳам қимматлигига эътибор қаратишган. https://t.me/centralbankuzbekistan/4314

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin