Тошкентдаги боғлар сони яна 12тага ортади
Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан пойтахт ҳудудини кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш мавзусида ташкил этилган очиқ мулоқотда масъуллар манзарали дарахтлар ва гуллар экиш, яшил ҳудудларни муҳофаза қилиш ва кенгайтириш бўйича маълумот беришди.
Очиқ мулоқотда маълум қилиниши, пойтахтда 22 та боғ, 15 та рекреацион ҳудуд, 20 та сайлгоҳ, 130 км дан ортиқ пиёдалар ва 100 км га яқин велосипед йўлаклари мавжуд экан.
Энди Президент топшириғига биноан 2021-2022 йилларда яна 12 та боғ, 25 та яшил ҳудуд ва сайлгоҳлар, 130 км пиёдалар ва 117 км велосипед йўлакларини қуриш режалаштирилган.