Чангли бўрон аро қолаётган Тошкент
“Ўзгидромет” нега Тошкент чанг ва қумга ботиб бораётгани ҳақида изоҳ бермоқда:
Тошкент қурғоқчил ҳудуд деб ҳисобланмайди, лекин сўнгги йилларда Ўзбекистонда ва Тошкент шаҳрида жадал суръатлар билан олиб борилаётган қурилишлар жуда катта миқдордаги қум ва чангнинг пайдо бўлишига сабаб бўлмоқда, улар ҳатто кучсиз шамол эсганда ҳам ҳавога кўтарилади.
Яшилликнинг йўқотилиши, очкўзлик билан кесилаётган дарахтлар, дарахтзор парклар ўрнини эгаллаётган дидсиз бетон ва пластмасса аттракционлар оқибати ўлароқ чанг ва қумли Тошкентга кўникишимиз ёки шаҳар учун биргаликдаги масъулият ва жавобгарликни бутунлай ўзгартиришимизга тўғри келади.