14K191Telegramda ochish
Ўзстандарт тугатилиб, унинг функциялари Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги янги Агентлик назоратига ўтмоқда Фармон ва тегишли қарорга мувофиқ, Ўзстандарт тугатилади ва Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ташкил этилади. Янги агентлик Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузурида фаолият кўрсатади. Фармонга кўра, айрим турдаги хавфлилик даражаси юқори бўлмаган маҳсулотларнинг мувофиқлигини баҳолаш мувофиқликни декларациялаш йўли билан амалга оширилади. Шунингдек, хавфлилик даражаси юқори бўлган айрим турдаги маҳсулотларни давлат рўйхатидан ўтказгандан сўнг республика ҳудудига эркин муомалага чиқариш тартиби жорий этилади. Маҳсулотнинг хорижий давлатларнинг стандартларига мувофиқлигини баҳолаш учун хорижий давлатлар стандартларининг Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилиши талаб қилинмайди. Албатта, бошланиши ёмон эмас, лекин афсуски, масалан стандартлар ва сертификация борасида кеча Зафар Ҳошимов таклифлари даражасида қулайликларгача ҳали кўп курашлар керак бўладиганга ўхшайди

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin