Техник тартибга солиш агентлиги люстрация қилинадими?
Протекционизм уртўқмоғига айланган Техник тартибга солиш агентлигининг навбатдаги тажрибаси ортидан импорт қилинадиган болалар тагликлари учун мажбурий давлат рўйхатидан ўтказиш жорий этилган.
Рўйхатдан ўтказиш бир неча бюрократик босқичлар, синовлар, экспертиза ва табиийки, узоқ муддатни талаб қилади. Натижаларнинг субъективлик ва маъмурий таъсир остида бўлишини гапирмасаям бўлади. Барча белгиларига кўра айтиш мумкинки, “хавф даражаси юқори бўлган маҳсулотларни мажбурий давлат рўйхатидан ўтказиш” бу
Агентликнинг охирги йилларда қўллаган ва қўллаётган навбатдаги нотариф чеклови. Қип-қизил чеклов.
Агентлик бу протекционистик чеклов орқали кўзлаган ва эҳтимолки, буюртма қилинган натижаларга эришган ҳам. Хусусан, прокладка ва тагликлар импорти 2,7 карра қисқарган.
Энди савол: 2024 йилдан бошлаб асосий иши танлов ва рақобатни ўлдириш орқали импортни чеклашга қаратилган нотариф тўсиқлар яратишдан иборат бўлиб қолган Агентликнинг қарор ва ҳаракатлари келтирган зараркунандалик қийматини ким баҳолайди? Кондиционер ва холодильниклар импортини бир неча ойга тўхтатиб қўйиш Ўзбекистонга қанчага тушди? Импорт лифт ва эскалаторларнинг сертификатлашни тўхтатилгани-чи?
Ўйлаб топилган энергосамарадорлик тестларини гапирмай.
Ўзбекистон иқтисодиёти, бизнеси ва аҳолига етказилган зарарни кимдир ҳисоблаб кўрдими? Бу тақиқ ва чекловлар кимнинг фойдасига ишлаганини-чи?
Киритилаётган нотариф тақиқ ва чекловлар олигарх ва монополистларга оид маҳсулотларга тааллуқли бўлаётгани шунчаки тасодифми?
Балки сўров вақти келгандир. Келинглар, ҳеч бўлмаса, тагликдан бошлайлик. Ким турипти бу тақиқлар ортида? Қайси “маҳаллийлаштирувчилар” учун Ўзбекистон болалари ва оналари жазоланмоқда? Бу манфаатдорларни Агентлик билан нима боғлайди?
Агентликнинг бозорга, истеъмолчиларга ва рақобатга қарши авантюраларини ким тийиб туриши керак ўзи?
Парламентми? Нега унда парламент жим? Рақобат қўмитасими? Нега танлов ва рақобатни ўлдирган шунча тақиқлардан кейин ҳам қўмита жим? Антикоррупциями? Антикоррупция агентлиги нега сиёсийлашган коррупцияга қарши курашда люстрация методини ишлатмайди? Балки люстрацияни айнан Техник тартибга солиш агентлигидан бошлаш керакдир?
- https://telegra.ph/file/130b718c9dc5786d49567.jpgtelegra.ph
- https://www.gazeta.uz/uz/2025/03/12/diapers/gazeta.uz
- https://t.me/the_bakiroo/9152@the_bakiroo