“Техник жиҳатдан тартибга солиш тизими бутунлай трансформация қилинади"
Давлат раҳбари охирги 2 йилда тадбиркорларни қийнаётган ва кўп танқидларга учраётган техник жиҳатдан тартибга солиш тизими бўйича ҳам муҳим ўзгаришларни таклиф этмоқда.
Кўчат, минерал ўғит, пойабзал, чорва озуқаси каби санитария, ветеринария, карантин назоратида бўлган 32 тоифадаги маҳсулотлар учун мувофиқлик сертификати бекор қилинади.
Сертификация ўрнига мувофиқликни декларациялаш амалиёти кенг жорий этилади.
“Техник жиҳатдан тартибга солиш тизими бутунлай трансформация қилинади. Мамлакатимизга дунёдаги энг нуфузли халқаро тан олинган лабораториялар кириб келиши учун барча шароитларни яратиб берамиз.
Энди, маҳсулотлар сифати бўйича “бозор назорати” тизимига ўтамиз. Бундан кейин назорат объекти тадбиркор эмас, балки бевосита маҳсулотни ўзи бўлади”, — деган Давлат раҳбари.
- https://t.me/Press_Secretary_Uz/6142@Press_Secretary_Uz