16K199Telegramda ochish
Иккиламчи бозорда уй-жой нархи бирламчи бозорга нисбатан тезроқ ошмоқда Аввалроқ Марказий банк аналитикаси, кейинроқ эса хусусий агентлик ҳисоб-китоблари уй-жой нархлари ўсиши суръати тезлашганини кўрсатганди. Уй-жой нархларида ўсиши тезлашганини расмий статистика маълумотлари ҳам тасдиқламоқда. Унга кўра, 2021 йилнинг 4- чорагида бирламчи бозорда уй-жой нархлари 6,2%га, иккиламчи бозорда 7,3%га қимматлаган. Бунда бир хонали хонадонлар янада юқори суръатда қимматлаган - 6,5% Ҳудудлар орасида бирламчи бозорда нархларнинг энг юқори ўсиши Самарқанд вилоятида кузатилган - 18,2%. Бир хонали хонадонларнинг иккиламчи бозорда ҳам харидорлиги жуда чаққон кетмоқда. Ўтган уй жойда 1- хонали уйлар 10,4%га қимматлаган. Иккиламчи бозорда энг юқори даражада уй қимматлаган ҳудуд - Қорақалпоғистон Республикаси. Қорақалпоғистонда охирги уч ойда уйлар нархи 17,3%га ошган. Бир неча йиллик танаффусдан кейин уй-жойга инвестициялар банк омонатларидан кўра фойдалироқ бўлиб қолди. Охирги марта бундай ёрқин тенденция 2003-2005 йилларда кузатилганди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin