15K41Telegramda ochish
Учинчи чоракда ижара нархлари уй-жой нархларидан 2,7 баробаргача тезроқ ўсган 2022 йил 3- чоракда республика бўйича ижара ҳақлари 14%га қимматлаган, хусусан сентябрь ойида ижара нархи 7,7%га қимматлаган. Бу маълумотларни Марказий банкнинг шарҳидан кўриш мумкин. Айни шу даврда республика бўйича иккиламчи бозордаги уй-жой нархлари 5,2%га, бирламчи бозордаги нархлар эса 5,5%га ўсган. Бошқача айтганда, ижара ҳақи уй нархларидан кўра ҳаддан зиёд юқори суръатларда ошиб борган. Бирламчи бозорда ҳам, иккиламчи бозорда ҳам энг арзон уйлар Хоразм вилояти, энг қиммат уйлар Тошкент шаҳрида бўлиб қолмоқда. Учинчи чоракда уй-жой нархларининг энг тез ўсиши Қорақалпоғистонда кузатилган (+19,4%). Жанубда, Сурхондарёда эса уйлар 10,2%га арзонлаган. Сурхондарёда ўтган 2- чоракда ҳам нархларнинг сезиларли арзонлашиши кузатилганди (-4,9%). Регуляторга кўра, хорижий сайёҳларнинг кириб келиши натижасида талабнинг ошиши, аҳолининг иккиламчи даромадлари, хусусан, трансчегаравий пул ўтказмаларининг кўпайиши, шунингдек қишлоқ хўжалиги пул тушумларининг ошиши билан боғлиқ мавсумий омиллар нархларнинг ошишига асос бўлмоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin