АҚШда инфляция ўсишдан тўхтади
Июль ойи давомида қўшма штатларда нархлар ўзгаришсиз қолди, яъни 0%лик инфляция қайд этилди. Йиллик инфляция эса 8,5%гача пасайди (ўтган ойда 9,1% эди).
Инфляция ўсишдан тўхтаганининг асосий омили энергия ташувчи товарларнинг июлда 4,6%га арзонлагани бўлган, хусусан бензин нархлари 11,0%га пасайган.
Лекин озиқ-овқат ва сервис қимматлашишда давом этмоқда. Ой давомида озиқ-овқатлар 1,1%га, сервис нархлари эса 0,4%га кўтарилган.
Инфляция ўсишдан тўхтаганига қарамай, Федерал резерв тизимининг қаттиқлаштириш сиёсати таъсири ўз кучини кўрсатаяпти дейишга ҳали эрта.