18K46Telegramda ochish
Россияни автаркия режими кутмоқдами? Макроиқтисодий таҳлил ва қисқа муддатли прогнозлаш маркази Россянинг иқтисодий келажаги билан боғлиқ сценарийларни очиқлади. Марказнинг қайд этишича, камида яқин 10-15 йил давомида Россия санкцион босимлар остида қолаверади. Санкциялар узоқ муддатли характерга эга бўлиб қолади, лекин секинлик билан бўлсада эрозияга учраб боради. Россия иқтисодиёти ривожининг учта сценарияси кўрсатиб ўтилмоқда. Автаркия режими; Институционал инерция режими; Ўсиш учун курашиш режими. Автаркия режими шароитида Россия "ҳаммасини ўзи бажаради", маҳсулотларнинг технологиик даражаси, истеъмол ва фойдаланув характеристикалари пасайиб боради. Аҳолининг турмуш даражаси фақат ёмонлашади. Агар Россиянинг геосиёсий рақиблари билан можаролари кучайишда давом этса ва бу "ҳарбий иқтисодиёт"га ўтишга олиб келса, мазкур сценарий мумкин бўлган ягона сценарийга айланиши мумкин. Автаркия режимини режали ва ресурсбай иқтисодиёт, ташқи дунёга сиёсий ва ҳарбий қаршилик кўрсатиш ва авторитаризм кўпроқ ифода этади. Гитлер Германияси, Совет иттифоқи ва бугунги Шимолий Корея автаркия асосида иқтисодиёт учун мисол бўла олади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin