18K64Telegramda ochish
АҚШда инфляция 8,5%га етди Қўшма штатларда март ойи якунларига кўра, йиллик инфляция 8,5%ни ташкил этгани, ойлик инфляция 1,2%дан иборат бўлгани маълум қилинди. Бу 1981 йилдан буён қайд этилган янги мутлақ рекорд кўрсаткич. Озиқ-овқат инфляцияси 8,8%га етган (март ойида +1,0%). Энергоресурслар 32%га қимматлаган (март ойида +11,0%). Инфляция тараққиёт даражаси қай даражадалигидан қатъий назар барча мамлакатлар учун 2022 йилнинг асосий муаммосига айланмоқда. Европа иттифоқида инфляция март ойида 7,5%га етди. Прогнозлар эса бундан ҳам ёмон: йил давомида АҚШда ҳам, Европада ҳам икки хонали инфляция кўрсаткичларига гувоҳ бўлишимиз мумкин бўлади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin