Ҳавога совурилаётган 500 миллиард ҳақида
"Қандай қилиб ҳамюртларимизнинг онгига ўнлаб каналларга ва 500 млрд сўмдан ортиқ бюджетга эга Миллий телерадиокомпания (МТРК) эмас, хорижий мамлакат телеканаллари таъсир қилмоқда? Нима учун «аҳолига объектив ва ишончли хабар етказиш, Ўзбекистон медиамаконини сифатли ахборот-таҳлил маҳсулотлари билан бойитиш, сиёсат, хавфсизлик, иқтисод, маданият, илм-фан ва спорт, шунингдек бошқа давлатлардаги муҳим воқеаларни тезкорлик билан ёритиш» мақсадларида ташкил этилган мамлакатнинг асосий ахборот канали Россия федерал каналларига оммабопликда ютқазмоқда, томошабинлар эса маҳаллий телевидениеда жойлардаги ҳақиқий муаммолар ҳақида репортажлар ва ижтимоий-сиёсий телекўрсатувлар етишмайди, деб ҳисоблашади?".
"Ҳафтанинг асосий дастурида бошқа муҳим янгиликлар учун эфир вақти етмади. Украинадаги воқеалар таҳлили, БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашида Россия аъзолигини тўхтатиб туриш бўйича овоз беришда Ўзбекистон позицияси бўйича изоҳ, Покистондаги сиёсий инқироз сабаблари, кластерини ўзгартиришга мажбурланаётган фермерлар иши бўйича тушунтириш — буларнинг барчаси эътибордан четда қолиб кетди".
Газетаўз колумнисти Бизнинг ОАВларимиз жим турган пайтда, хориж ОАВлари одамларимиз онгини эгаллаётгани ҳақида саволлар бермоқда.