13K110Telegramda ochish
Солиқ тўловчилар бўйнидаги Миллий телерадиокомпания каммиди? Бир ой муддатда Медиа холдингга қурилиш, моддий-техник таъминоти ва бошқа харажатлари учун 2020 йилда 46 млрд. сўм миқдорида маблағ ажратилишини ҳамда 2021 йил давомида медиа контент (махсус ва ахборот дастурлари, ижтимоий роликлар, интеллектуал лойиҳалар ва бошқалар) тайёрлаш, рисола ва ёш ижодкорларнинг илк китобларини чоп этиш учун асосланган ҳисоб-китобларга мувофиқ маблағ ажратилишини таъминласин, дейилади Ҳукумат қарори лойиҳасида. Биз солиқ тўловчилар учун Миллий телерадиокомпания бу йил 420 миллиард.сўмга тушмоқда. Биттта пропаганда уяси камми? Энди “Yoshlar media xoldingi”ниям бўйнимизга осамизми? Солиқ тўловчилар бўйнига минган ЁшИтлар бор эди, тугатилиш ўрнига ёнига Ёшлар ишлари агентлиги қўшилди. Энди бунинг ёнига яна бюджет молиялаштирадиган медиахолдинг. Балки етар?! Давлатнинг иқтисодиётга аралашуви самарасиз, давлат энг ёмон бизнесмен, давлатнинг медиага аралашуви икки карра ёмон. Буни тушуниб етишга шунча хатолар кифоя қилмаяптими? @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin