13K65Telegramda ochish
Оптимистик прогнозлар ва серхаражат бюджет 2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида Қонун лойиҳаси эълон қилинди. ЯИМнинг 5,1%га ўсишини назарда тутган ҳолда тузилган консолидациялашган бюджет жами даромадлари 178,5 трлн.сўмни, жами харажатлари 215,9 трлн.сўмни ташкил этиши режалаштирилмоқда. Дефицит 37,4 трлн.сўм. Консолидациялашган бюджет харажатлари ЯИМнинг 31,3%ини ташкил этади. Хотирам панд бермаётган бўлса, бу кўрсаткич янги асрда ҳеч қачон 25%дан ошмаган эди. Айрим муҳим ва эътиборли жиҳатлар: Давлат қарзларини сўндиришга 7,8 трлн.сўм йўналтирилади, 2020 йилда мўлжал 3,3 трлн.сўм эди. Давлат бюджети даромадлари 2020 йилдагига нисбатан 22,3%га кўп режалаштирилган. Хусусан, акциз солиғи тушумлари 54%га, фойда солиғи тушумлари 31,2%га оширилган, иқтисодиёт гуркираб кетади, деган ишонч жуда юқори. Маҳаллий бюджет даромадлари 2020 йилга нисбатан 2%га камайтирилган ҳолда, харажатлари 13%га оширилган. Республика бюджетидан маҳаллий бюджетларга трансферлар 2020 йилдаги 5,1 трлн.сўмдан 10,4 трлн.сўмгача оширилган. Ҳокимлардан давомли қарсаклар. Келаси йили пропагандага алоҳида эътибор берилади. Бу йил ЎзАга 11 млрд.сўм берилган бўлса, 2021 йилда 26,7 млрд.сўм берилади. Миллий телерадиокомпанияга 427,3 млрд.сўм ажратилади (2020 йилда 410,5 млрд.сўм). Алкоголли маҳсулотлар сотиш учун йиғим вилоят ва туманларда камайтирилади, уй-жойлар ва автотранспортни ижарага берганлик учун энг кам ставкалар эса, аксинча, оширилади. Лойиҳа муҳокамаси 12 ноябрга қадар давом этади. Бефарқ бўлманг, муҳокамаларда қатнашинг. Бюджет - бу сизнинг пулингиз. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin