12K115Telegramda ochish
Инвестициялар ҳажмида миллиардлаб доллар фарқлар ҳақида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига кўра, 9 ойда 7,2 млрд.долларлик хорижий инвестиция, шундан 4,9 млрд.долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ўзлаштирилипти. Мана шу рақамларни келтиришда вазирлик қандайдир методология ёки мезонларга асосланадими, мен ҳеч тушунмайман. Ёки вазирликнинг мақсади ташрифлар, йиғилиш ва мажлислардан кейин Excel жадвалларда жамланадиган ясама маълумотларни қайта ишлаб мамлакат раҳбариятини кўзини қувонтириш ва ўзини жон бериб ишлаётгандек кўрсатишдан иборатми? Статистика қўмитаси 10 кун аввал, 2020 йилнинг айни шу 9 ойида жами 5,4 млрд.доллар хорижий инвестиция ўзлаштирилгани, шундан 3,7 млрд.доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестиция экани ҳақида ахборот берганди. Эътибор бераяпсизми, фарқ миллиард доллардан ошмоқда (хорижий инвестициялар хажмидаги фарқ 1,8 млрд.доллар, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар хажмида эса 1,2 млрд.доллар фарқланиш) ва бу биринчи марта рўй бераётгани йўқ. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг инвестициялар борасидаги рақамларига саволлар аввал ҳам туғилган. Лекин на вазирлик ва на Статистика қўмитаси бу борада бирон-бир изоҳ бермаган. @the_bakiroo P.S. Вазирлик маълумотига кўра, «Технопарк» МЧЖда 62 млн долларлик инвестиция ўзлаштирилиб, холодильник ишлаб чиқарила бошлапти. Бесўнақай ва қиммат, ҳеч бир танловсиз қарийб 5 трлн.сўмлик газ счетчиклари ўрнатиш лойиҳасида иштирок этаётган ўша машҳур «Технопарк» МЧЖ холодильник ишлаб чиқараётганини ўзи билармикан? Компания сайтида ҳарқалай бундай ахборотга дуч келмайсиз. Майли, кўз юмамиз, юқоридаги рақамлар олдида бу жуда майда нарса.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin