13K87Telegramda ochish
Бешнинг таги ёпилиб, боши эгдирилса, олти бўлади 9 ойда 4,9 млрд.долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳажми йил якуни бўйича 6,6 млрд.долларга етибди. Шу рақамлар айтилаётганида масалан, давлат раҳбари, Статистика қўмитаси, тур-чи, шунга ишонса бўладими, деб қолса бўладими? Ёки тасаввур қилайлик: Марказий банк нима дейди, сизларнинг ҳисобингизда қандай, деб қолса-чи? Ёки инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўзидан, тўхта-чи, буларнинг рўйхати борми, тўғридан-тўғри инвестиция бевосита капиталга киритилади, сен кредитлар-у, қарзлар ҳисобидан ўзлаштирилаётган суммаларниям тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларга қўшиб юбормадингми, мабодо, деган савол бериб қолганида, нима бўларди? Саволлар йўқ экан, бешнинг таги ёпилиб, олти қилишда давом эттирилаверади. Ўтган даврдан биттагина фарқи, 3-4 та идора аввалбошдан битта тўқима рақамга келишволиб тақдим этишаётгани йўқ. Шунисигаям шукур-а. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin