12K45Telegramda ochish
Бюджет лойиҳасини ўрганишда давом этамиз. Очиғини айтиш керак, бюджет ва давлат харажатларининг очиқланиши солиқ тўловчиларга саволлар бериш, давлат машинаси учун ноқулай масалаларни кун тартибига чиқаришга имкон бермоқда. Бунинг учун раҳмат. Кўп айтишадики, аввал очиқлик йўқ эди, шукр қилсанглар-чи деб. Тўғри, лекин бюджет тўғрисидаги ахборотларни олиш фуқароларга тегишли ҳуқуқ ва янги даврда илгари тортиб олинган ҳуқуқ қайтарилди, бағрикенглик билан тақдим этилмади. Энди янги даврда ташкил этилган айрим вазирлик, қўмита ва идоралар қанча маблағларни ўзлаштириши ҳақида тўхталсак. Пиллачилик ва қорақўлчилик ривожлантириш қўмитаси - 12,1 млрд.сўм; Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси - 12,8 млрд.сўм; Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси - 47,8 млрд.сўм (фақат жорий харажатлари); Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (250,1 млрд.сўм) (фақат жорий харажатлари); Қурилиш вазирлиги 39 млрд.сўм (фақат жорий харажатлари); Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси - 2,1 млрд.сўм; Ёшлар ишлари агентлиги - 157,3 млрд.сўм; Менинг севимли Маҳалла вазирлигим - 15,4 млрд.сўм (фақат жорий харажатлари).

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin