14K120Telegramda ochish
Иқтисодиёт сезгир, жудаям сезгир Ҳар йилги ишни такрорлаб, бошқача натижа кутишнинг ўзи жуда ғалати. Ўзи 37,5 трлн.лик дефицит билан тасдиқланган ва жами харажатлари 212,2 трлн.сўмни ташкил этиши лозим бўлган бюджет харажатлари 9 ойнинг ўзида яна 24,8 трлн.сўмга оширилди. Тарихимиздаги энг қиммат Сайлов, ташқари ва ичкаридаги пиар, кутилган ва кутилмаган янги харажатли ваъдалар инобатга олинса қолган уч ойда яна анча-мунча харажатларни бюджетга қўшишга тўғри келади. Ўғирлик ва самарасизликнинг миллий моделига айланган ҳар бир маҳаллага аввал 1 миллиарддан, кейин ҳар бир маҳаллага 10 миллиарддан пул ваъдалари, лойиҳалашдан кейин қиймати 2 баробар, 4 баробар ошадиган ва лекин битмаган объектлар, ҳалигача қиймати йўқ Улкан Кутубхоналар изсиз кетмайди. Экономика буни ҳазм қилиши керак. Харажатлар ортиқчалиги ва зиёнлилиги учун иқтисодиёт беҳузур бўлади, чунки у тирик ва онгли организм, ўзбек чиновниги бешикка бойлаб қўйган бола эмас. Ўша беҳузурликнинг номи инфляция бўлади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin