15K115Telegramda ochish
Ақлга сиғмайди Бу йилги бюджет дефицити ЯИМга нисбатан 5,5-6,0%га қараб кетаяпти. Фискал харажатлар ошгандан ошиб ётипти. Бунинг оқибатлари ва тўловини хусусан, нархлар ошиши кўринишида ҳаммамиз чўнтагимизда сезаяпмиз, жаврини танамизда тортаяпмиз. Шундай оғир шароитда ҳокимтўралар маҳаллий бюджет даромадларининг ортган қисмининг ўнгга, чапга чайиш билан овора. Парадокс: Консолидациялашган бюджет бир неча ўн триллион камомадда, маҳаллий бюджетларни тақсимловчилар эса ортиқча даромадни бемалол чайиб, ўзлаштириши мумкин. Бу уларнинг бюджет қоидаси бўйича ҳуқуқи дейишингиз мумкин. Лекин амалда маҳаллий бюджет даромадларининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан қандай харажатлар амалга оширилмоқда? Ортиқча даромадлар ҳисобидан нечта мактаб қурилган? 0та! Нечта касалхона ёки поликлиника қурилган? 0та! Неча км ичимлик суви қувури тортилган? 0 км! Лекин қўша-қўша машиналар олинган, ҳокимият кабинетлари ремонт қилинган, мебеллар-у картиналар олинган. Чайиладиган пул кўплигидан фақат пул ўзлаштириш учун мўлжалланган лойиҳалар ҳам ўйлаб топишни бошлашган. Шундай экан ҳеч ким сайламаган ҳокимларнинг ортиқча даромадлар бўйича бюджет тақсимловчиси бўлиши қоидасини бекор қилиш вақти етди. Ҳеч қурса, камида бу қоидани таҳрир қилиш зарур! Бюджетни кўраётган депутатлар, айниқса сайланган депутатлардан сўрайман: муҳокамаларда бу тўғрида фикр зикр этиш ёддан кўтарилмасин! @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin