Шавкат Мирзиёев лавозимига киришди
Ўзбекистон Конституциясининг 92-моддасига биноан, сайланган Президент Шавкат Мирзиёев Парламент палаталари йиғилишида қасамёдни қабул қилди ва ўз лавозимига киришди.
Шавкат Мирзиёевнинг иккинчи, Конституция бўйича охирги муддати шу бугундан бошланди.
Одатда иккинчи муддатга киришаётган етакчилар энг аввало ўзидан сиёсий мерос, тарихий из ва стратегик вектор яратадиган қарорларни қабул қилишга интилишади. Чунки кейин, ўнйиллар, юзйиллар ўтиб ҳам етакчининг фаолиятига кўпроқ иккинчи муддатда амалга оширилган ишларга қараб баҳо берилади.
Орзули, умидли ва имконли марраларга эришишда миллат ва мамлакат етакчисига Яратганнинг ўзи мададкор бўлсин!