Бюджет дефицити чегарасининг 4%гача оширилиши қўшимча 8-8,5 трлн.сўм харажат дегани
Эътибор беринг, бюджет дефицитининг ошиши ЯИМ мўлжалланганидан камайгани ёки бюджет даромадлари таъминланмаётгани учун эмас, харажатлар ошаётгани учун рўй бермоқда.
Бу қандай харажатлар бўлади, улар энди амалга ошириладими ёки орқа сана билан аллақачон амалга ошириб бўлинганми?
Агар бу харажатлар ҳаддан зиёд муҳим ва устувор бўлса, нега қонунда белгилангани каби бошқа харажатларни қисқартириш эвазига қилиш мумкинмас?
Ҳукумат ўзини ўзи харажатлардан чеклай олиши лозим, агар бунинг иложи бўлмаса, нормал парламент тасдиқланган бюджет бўйича янги харажатлар ва дефицитнинг оширилишига йўқ дея олиши зарур. Ҳукуматга йўқ дея олиши керак. Нормал парламент.
- https://t.me/davletovuz/15650@davletovuz